Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

биргаликда битта аъзо ҳисобланади. Улар учун бир товон тўланади. Чунки улар инсоннинг иккиталик аъзоларидан биридир. Биттаси учун ярим товон тўланади. Жиноят туфайли, масалан, кесилиб ишдан чиқса, товон тўлаш вожиб бўлади. Қалин ё юпқа, узун ё қисқа, қизники ё жувонники, кичик ё катта, хатна қилинган ё қилинмаган, тикилган, боғланган, соғлом бўлиш-бўлмаслигининг фарқи йўқ. Чунки тикилиш ва боғланиш қулоқ каби бошқа аъзолар учун айбдир.


Орқа махраж: Орқа махраж учун бир товон тўланади. Зарба туфайли ишдан чиқса, товон тўлаш вожиб. Чунки ўзи ишдан чиқиши билан фаолияти ҳам ишдан чиқади. Лекин зарбадан кейин ўзи қандай бўлса ўшандай сақланиб қолгани ҳолда тўсилиб қолиш ёки ёрилиб кетиш каби фаолияти ишдан чиқса ҳам, барибир товон тўланади. Негаки у инсоннинг битталик аъзоларидан биридир. Шунга кўра, бошқа аъзолар каби унга ҳам товон тўланади.


Суяклар: Суяклар жисмнинг аъзолари ҳисобланмайди. Мазкур ҳадислар уларга тўғри келмайди. Шунга биноан тирсак суяги бўладими, томоқ билан елка оралиғидаги суяк бўладими, унинг иши одил судда кўрилади. Сон суяги, болдир суяги, юқори билак суяги, қуйи билак суяги, бел суяги ва бошқалар учун товон тўланмайди. Уларнинг иши одил судда кўрилади.

 

Бош ёриш жазоси

Олимлар бошга нисбатан ёриш сўзини, баданга нисбатан жароҳатлаш сўзини ишлатадилар. Ёришнинг ҳукми жароҳатлашнинг ҳукмидан бошқача бўлади. Ёриш юзда ва бошда юз беради. У бир неча хилдир: Суяк очилиб қолган жароҳат. Бунда жароҳат туфайли суяк кўриниб қолади. Суяк мажақланган жароҳат. Бунда суяк кўринибгина қолмасдан синдирилади ҳам. Суяк жилиб кетган жароҳат. Бунда суяк синдирилибгина қолмасдан, ўрнидан жилдириб ҳам юборилади. Тузатиш учун ўрнига қайтариш керак бўлади. Мия қобиғи шикастланган жароҳат. Бунда жароҳат мия қобиғигача етиб бориб уни жароҳатлайди. Бу ёрилишларнинг товони миқдори ҳужжатларда баён қилинган. Суяк очилиб қолган жароҳат учун бешта туя тўланади. Пайғамбар с.а.в. Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:


«وَفِي الْمُوَضِّحَةِ خَمْسٌ مِنَ الإِبْلِ»
«Суяк очилиб қолган жароҳат учун бешта туя», деганлар. Суяк мажақланган жароҳат учун бешта туя ва одил суд. Чунки

 

165-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222